Урганч давлат университетида “Кибертаҳдидларга биргаликда қарши курашиш давр талаби” мавзусида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил февраль ойидаги “Интернет тармоғида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази бошчилигида,Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда мутасадди вазирлик, идоралари ходимларидан тузилган Ишчи-гуруҳи томонидан Хоразм вилоятида жойлашган олий таълим муассасалари, Хоразм вилояти Урганч давлат университети, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали, Тошкент тиббиёт Академияси Урганч филиалининг 200 нафардан ортиқ талаба-ёшлари ва ўқитувчилари учун “Кибертаҳдидларга биргаликда қарши курашиш давр талаби” мавзусидаги тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.
Тадбирда Ички ишлар вазирлиги масъул ходими Б.С.Садиков тадбир иштирокчиларига Интернетдаги таҳдидларни барвақт олдини олиш бўйича талаба-ёшларга мўлжалланган тарғиботишларининг мазмуни ва моҳиятини етказиб ўтди.
Шундан сўнг, Вазирлик масъул ходимлари, Ишчи-гуруҳ вакиллари Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази бошлиғи ўринбосари Б.Ф.Фарходов, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Киберхавфсизлик факультети катта ўқитувчиси Д.Ғ.Абдуллаев ва Урганч шаҳар бош имом хатиби Х.А.Кенжаевлар томонидан “Кибержиноятлар бугунги кундаги асосий таҳдидлардан бири”, “Талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг киберхавфсизликни таъминлашдаги ролини янада ошириш масалалари” ва Интернет тармоғида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг диний томонлама шариатга хилоф хусусиятлари мавзуларида чиқишлар қилинди.
Кейинги ўринда, талаба-ёшларга Вазирлик Киберхавфсизлик маркази томонидан “Киберёрдамчи” тизими ишлаб чиқилганлиги бўйича тақдимот қилиниб, ушбу тизимга кириш ва ундан фойдаланиш Интернет тармоғига уланган ҳолда онлайн реал-вақт режимида амалий кўрсатиб берилди.
Тадбир қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлиб, талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Хоразм вилоятида ўтказиладиган тарғибот тадбирлари доирасида Ишчи-гуруҳ ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати