6 Октябр 2020 йил 748

Урганч шаҳрида фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди

Узоқ йиллар давомида мамлакатимизда яшаб, расмий равишда фуқароликка эга бўлолмаган қанчадан-қанча шахсларга давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизнинг тенг ҳуқуқли фуқароси мақоми берилаётганлиги нафақат мамлакатимиз миқиёсида, шу билан биргаликда халқаро ҳамжамият томонидан ҳам демократик принципларнинг ифодаси сифатида юксак эътироф этилмоқда.

Фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида яшаб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз Давлатимиз раҳбарининг навбатдаги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.

Урганч шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида (карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда) бўлиб ўтган тадбирда шаҳарда яшовчи 6 нафар шахсга фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди.

Урганч шаҳар ИИО ФМБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғидан фуқаролик паспорти ва байрамона гулдастани қабул қилиб олган юртдошларимиз, узоқ йиллардан буён бир томони кемтик бўлиб келган кўнгиллари эндиликда тўлганлигини айтиб ўтишди.

25 йилдан буён тўлақонли фуқароликка эришиш илинжида яшаган ушбу юртдошларимизнинг чексиз ҳаёжон ва қувончлари билан тантанали тадбир унутилмас онларга бой бўлди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech