17 Декабр 2020 йил 695

Урганч шаҳрида ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ўтказилган “Қўл жанги” бўйича республика чемпионати ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг Фармойишига асосан Урганч шаҳрида жорий йилнинг 13-17 декабрь кунлари республика ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг “Қўл жанги” тури бўйича республика чемпионати ўтказилди.

Мазкур чемпионатда республикамиз ички ишлар органларининг ҳудудий ва соҳавий йўналишларида хизмат қилиб келаётган ходимлардан ташкил этилган 20 та терма жамоа таркибида жами 160 нафар спортчилар 8 вазн тоифасида ўзаро куч синашдилар.

Қизғин ва муросасиз ўтган беллашувларда омад кучлиларга кулиб боқди.

Халқаро ва республика тоифасидаги ҳакамлар томонидан бошқариб борилган ушбу учрашувда умумжамоа ҳисобида Навоий вилояти ИИБ терма жамоасига тенг келадигани топилмади.

Фахрли иккинчи ўринни Бухоро вилояти ИИБ терма жамоаси эгаллаган бўлса, шохсупанинг учинчи поғонасини Хоразм вилояти ИИБ ва Қоровул қўшинлари бош бошқармаси терма жамоалари банд этдилар.

Мусоқаба ғолиб ва совриндорлари диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Мусобақа якунига кўра келгусида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ва халқаро миқёсда ўтказилиши режалаштирилган чемпионатларда иштирок этувчи Ички ишлар вазирлиги терма жамоаси таркибига номзодлар танлаб олинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech