Урганч туманида “Дамас” ва “Кобальт” иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди
Мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги муносабатлар қонун билан тартибга солинган бўлиб, бунда асосий эътибор, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза этиш, уларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳамда мол-мулкини, шунингдек атроф муҳитни ҳимоя қилишга қаратилган.
Афсуски, йўл ҳаракатининг айрим иштирокчилари томонидан “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг қўпол тарзда бузилиши натижасида кўплаб оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлаётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз.
Хусусан, жорий йилнинг 11 июль куни соат 19:25 ларда 4Р156 “Урганч-Хонқа” автомобиль йўлининг Урганч туманидан ўтган 5-километрида “Дамас” ва “Кобальт” автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди.
Бир нафар юртдошимизнинг 36 ёшида бевақт ҳалок бўлишига ва яна бир нафар юртдошимизнинг оғир тан жароҳати олишига сабаб бўлган мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Азиз юртдошлар, унутманг йўл қоидаларни ёқтиради, шундай экан йўлга чиқдингизми, албатта унинг қоидаларига сўзсиз риоя қилинг.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати