16 Феврал 2024 йил 3557

Урганч туманида "героин" ва "гашиш" гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб қўйган икки нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Хоразм вилоятида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш” ойлиги муносабати билан ўтказилаётган комплекс тезкор-профилактик тадбирлари натижасида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ навбатдаги жиноят фош этилди.

Жумладан, 13 февраль куни Хоразм вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ўзаро ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Урганч туманининг “Шерматлар” маҳалласи ҳудудида жойлашган автомашина ювиш шохобчасида Урганч тумани “Қумравот” маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган, С.Б. ва унинг шериги, туманнинг "Шерматлар" маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган, Ф.Х. ларнинг ёни гумон тариқасида холислар иштирокида кўздан кечирилганида, С.Б. чўнтагида 0,22 грамм "героин" ва 0,54 грамм "гашиш" гиёҳвандлик воситасини, уни шериги Ф.Х. эса 14 бўлак қоғоз парчасига қадоқланган, умумий вазни 0,88 грамм бўлган "героин" гиёҳвандлик воситасини келгусида ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 25-273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Гумондорлар процессуал тартибда ушланган.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech