29 Январ 2022 йил 547

Ўрнатилган чекловларга амал қилиниши пробация хизмати томонидан мунтазам ўрганиб борилмоқда

Ички ишлар органларининг пробация хизматлари зиммасига судлар томонидан тайинланган, озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг ижро этилишини таъминлаш юклатилган.

Бугунги кунда Хоразм вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати пробация бўлими ходимлари судлар томонидан тайинланган озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этилишини, хусусан озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган шахсларнинг ўрнатилган чекловларга амал қилишларини мунтазам назорат қилиб келмоқдалар.

Пробация хизмати ходимлари чеклов ўрнатилган шахсларнинг кундалик турмуш тарзини режа асосида ўрганиб борадилар.

Шу билан биргаликда пробация хизмати ходимлари назоратга олинган шахслар билан якка, умумий ва махсус профилактик тадбирларни ҳам олиб бориб, уларни соғлом турмуш тарзига тўлиқ қайтаришга алоҳида эътибор қаратишган.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech