12 Апрел 2021 йил 825

ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ 

Хоразм вилоят ИИБ ТБ юридик таъминлаш бўлими ходимлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бўлим ходимлари вилоят худудидаги корхона ва ташкилотларда, маҳаллаларда, муассасаларда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказишмоқда. Карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилаётган тадбирларда Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган янги Қонунлар, Фармон ва Қарорлар ҳамда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун - моҳияти атрофлича тушунтириб бериляпти. Шунингдек, жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга оид турли мавзуларда семинар машғулотлар ҳамда давра суҳбатлари ўтказишмоқда.

-Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бўлим юрисконсультлари томонидан 58 та буйруқ ва 27 та фармойишлар ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди,-дейди вилоят ИИБ ТБ ЮТБ бошлиғи, майор Одилбек Жабборов.-Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар билан тузилган 202 та шартномаларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ўрганиб чиқилди. Шундан 2 та шартнома қонунчиликка мос келмаслиги сабабли бекор қилинди. Бундан ташқари, вилоят ички ишлар бошқармасига нисбатан 7 та даъво аризаси қўзғатилган бўлиб, уларнинг 4 таси бошқарма фойдасига ижобий ҳал этилди ва 3 таси бўйича суд жараёнлари давом этмоқда.

Вилоят худудидаги таълим муассасаларида ўтказилаётган тарғибот тадбирларида ўқувчиларни терроризм, диний экстремизм ҳамда гиёҳвандликнинг салбий иллатлардан ҳимоя қилиш мақсадида профилактик тарғибот-тушунтириш ишлари олиб бориляпти. Кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилаётган тадбирларда ёшлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш масалалари ҳам кенг муҳокама қилиняпти. Ҳамкорликда ўтказилаётган бундай тадбирлар аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.     

        

                                                                             Худойберган ЖАББОРОВ,

                                                                                    “Postda” мухбири.

Text to speech