Уйининг томорқасида 64 туп “кўкнор” ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларга чек қўйиш мақсадида жорий йилнинг 1 май кунидан биринчи босқичи бошланган “Қорадори-2023” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири давомида Хоразм вилоятида ҳам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларни фош этишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Хоразм вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ва Боғот тумани ИИБ ходимларидан иборат тергов-тезкор гуруҳи томонидан жорий йилнинг 14 июнь куни Боғот туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган, С.Қ. исмли аёлнинг хонадони ва томорқаси кўздан кечирилганида, ушбу аёл уйининг торморқа ерига таркибида гиёҳвандлик воситасини сақловчи 64 туп “кўкнор” ўсимлигини қонунга хилоф эканлиги билсада, экиб, парваришлаб келаётганлиги маълум бўлди.
Хозирги кунда мазкур холат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисмига кўра жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 64 туп “кўкнор” ўсимлиги эса, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати