29 Март 2021 йил 1227

Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз

Айни кунларда Хоразм вилояти ички ишлар органларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Фармонини мукаммал ўрганиш ҳамда кундалик хизмат фаолиятига тўғри ва тўлиқ тадбиқ этиш юзасидан семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, жорий йил 27 март куни вилоят ички ишлар органларининг профилактика (катта) инспекторлари иштирок этган семинар-тренингда мазкур ҳужжатнинг ҳуқуқий аҳамияти, унинг мамлакатимиз ички ишлар органлари фаолиятидаги тарихий ислоҳотларни амалга оширишда тутган ўрни юзасидан Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси масъул ходимлари томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Семинар якунида профилактика (катта) инспекторлари “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч” эканлигини қалбан ҳис қилган ҳолда, хизмат фаолиятини амалга оширишда мазкур Фармон мукаммал дастуриламал бўлишини айтиб ўтишди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech