Вазир ўринбосари Хоразм вилоятида сайёр қабул ўтказди
Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларини тинглаш, бу борадаги долзарб масалаларни ўрганиш ва уларни ҳал қилиш мақсадида Хоразм вилоятида Президент Администрацияси, халқ қабулхоналари, суд, Судьялар олий кенгаши ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбар ходимлари иштирокида сайёр оммавий қабуллар ўтказилаётгани тўғрисида хабар берган эдик.
Жумладан, сайёр оммавий қабуллар 29 апрель куни Ҳазорасп, Тупроққалъа ва Боғот туманлари аҳолиси учун Ҳазорасп туманининг “Ғафур Ғулом” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳамда Урганч шаҳри ва Хонқа, Урганч туманлари аҳолиси учун Хонқа тумани “Дурвадик” маҳалласидаги фермер ҳўжалиги шийпонида бўлиб ўтди.
Бугун бўлиб ўтган сайёр оммавий қабулда ҳам республика суд-ҳуқуқ соҳаси раҳбарияти билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов иштирок этиб, фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган мурожаатларини ўрганди.
Мурожаатлар асосан ички ишлар органлари хизматига қабул қилиш, хизматга қайта тиклаш, шунингдек, ички ишлар органлари иш юритувида бўлган ҳужжатларнинг қонуний ҳал этишга оид масалаларидан иборат бўлди.
Ҳар бир мурожаатнинг тегишли тартибда ўрганиб чиқилиши ва қонуний қарор қабул қилиниши қатъий назоратга олинди.
Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш жараёнида моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган ҳазорасплик Ж.Отажановга 3-сектор ҳисобидан сув чиқариш насоси ёрдам тариқасида топширилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати