Вазирлик ишчи гуруҳи Хоразм вилоятида
Бугунги кунда ички ишлар органларининг жанговар шайлиги, шахсий таркибнинг махсус-тактик ва саф тайёргарлиги, махсус воситалар ва ўқотар қуроллардан фойдаланиш кўникмалари, шунингдек ходимларнинг маънавий-маърифий билим даражасини оширишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Юқорида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли фармойишига асосан тузилган ишчи гуруҳ айни кунларда Хоразм вилоятида фаолият олиб бормоқда.
Мазкур ишчи гуруҳ томонидан Хоразм вилояти ички ишлар органларининг касбий тайёргарлиги ва маънавий-маърифий ишлар борасидаги фаолиятини ўрганиш ҳамда услубий-амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек бу борадаги фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув машғулотларини ўтказиш назарда тутилган.
Шу билан биргаликда шахсий таркибнинг саф тайёргарлиги, жанговар ва жисмоний тайёргарлик даражаси ҳамда маънавий-маърифий ишлар борасидаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича услубий-амалий ёрдам кўрсатилиб, ички ишлар бўлинмаларидаги маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлар иштирокида хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарлик бўйича “маҳорат дарслари” ўтказилди.
Ўз навбатида ишчи гуруҳ томонидан ички ишлар бўлинмалари масъул раҳбарининг касбий тайёргарлик ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасида фаолияти холислик ва адолатлилик тамойиллари асосида ўрганилиши режалаштирилган.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати