29 Июн 2020 йил 867

Халқаро илмий-амалий онлайн конференция таассуротлари

2020 йил 29 июнь куни БМТ Тараққиёт Дастури, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар Иттифоқи, Гендер тенглиги комиссияси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда ёш хотин-қизларнинг инновацион ғоя ва ташаббуслари” мавзусида Халқаро илмий-амалий онлайн конференция бўлиб ўтди.

Карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, онлайн тарзда бўлиб ўтган Халқаро конференцияда муҳокама қилинган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳуқуқий асосларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши: жаҳон ва Ўзбекистон мисолида”, “Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари кафолатлари, бузилиш ҳолатлари ва амалий чора-тадбирлар”, “Ўрта асрлардаги Марказий Осиёда гендерлик тарихи”, “Битирувчи қизларни касбга йўналтириш, касб танлашдаги асосий муаммолар”, “Аёлларнинг жамият ва оиладаги ўрни”, “Замонавий касблар ва уларнинг ривожланишида хотин-қизларнинг ўрни”, “Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ҳамда республикамизда ёш хотин-қизларнинг касблар бўйича таҳлили” ва “Сиёсий майдонга ёш хотин-қизларнинг сифатли кадр захираларини тайёрлаш” каби мавзулар бўйича  конференция иштирокчиси Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари майор Д.Боғибекова ҳамда катта инспектор лейтенант Ф.Алламовалар ҳам вилоят студиясида иштирок этган ҳамкор ташкилотлар вакилларига ўзларининг бу борадаги фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Конференция якунида майор Д.Боғибекова ва лейтенант Ф.Алламовалар фаол иштироки ҳамда вилоят ҳудудида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорликда олиб бораётган самарали хизматлари учун Ёшлар иттифоқининг ташаккурномаси билан тақдирландилар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech