16 Май 2022 йил 603

Халқаро оила куни муносабати билан давра суҳбатлари ўтказилди

15 май – Халқаро оила кунига бағишлаб жойларда турли маънавий –маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилди.

Сана муносабати билан уюштирилган тадбирларда Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимлари ҳам фаол иштирок этдилар.

Жумладан, Хоразм вилояти судида ўтказилган давра суҳбатида иштирок этган вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари подполковник Д.Боғибекова “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида суд-ҳуқуқ тизимининг ўрни” мавзусида сўз юритди. Нотиқ ўз чиқишида бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш самарадорлигини янада ошириш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва суд тизимининг ўзаро ҳамкорлиги ҳамда ахборот алмашинувини яхшилаш юзасидан таклифлар берди.

Шунингдек вояга етмаган фарзандлари учун тайинланган алимент суммасини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келаётган шахслар билан профилактик огоҳлантириш ва бундай шахсларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш борасида мажмурий ижро бюроси билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш белгилаб олинди.

Халқаро оила кунига бағишланган учрашув ва давра суҳбатлари Урганч давлат университетида ҳам ўтказилди. Унда бевосита мазкур университетда хизмат олиб борувчи профилактика инспектори майор М.Ҳимматова Университет хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси, университет психологи билан ҳамкорликда талаба хотин-қизлар ўртасида оила мустаҳкамлигини таъминлашга оид зарур тавсиялар бердилар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати   

Text to speech