14 Март 2022 йил 596

 "Хавфсиз ва равон йўл" тамойили ижроси сессияда муҳокама этилди

14 март куни Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Фарход Эрманов бошқариб борди.

Сессияда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи полковник Ш.А.Байхуразовнинг вилоятда “Хавфсиз ва равон йўл” тамойили асосида автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан ҳисоботи тингланди.

Кун тартибидаги масала бўйича депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Сессияда кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech