28 Сентябр 2022 йил 532

Хива шаҳрида фаол хотин-қизлар ҳамкорлигини кучайтириш белгилаб олинди

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Хива шаҳрида Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси, Хива шаҳар ИИБ ва шаҳар ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар масалалари бўлими ҳамкорлигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 март кунидаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг Хива шаҳридаги ижроси муҳокама қилинди.

Хусусан, Хива шаҳрида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлигини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими ва маҳалла фуқаролар йиғишларининг ўзаро ҳамкорлиги атрофлича таҳлил этилиб, келгусида бу борадаги ҳамкорликни янада кучайтириш истиқболлари белгилаб олинди.

Шунингдек, йиғилиш якунида иштирокчиларга вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси томонидан тайёрланган профилактик йўналишдаги буклетлар тарқатилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech