4 Декабр 2022 йил 591

Хива шаҳрида содир этилган жиноят жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди

Ҳар қандай жиноятни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилишдан кўзланган асосий мақсад келгусида шу каби жиноятларни қайта содир этилишини олдини олишда кенг жамоатчиликнинг иштироки ва масъулиятини  оширишдир.

Хива шаҳрининг “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида содир этилган қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти Хоразм вилояти ИИБ ва Хива шаҳар ИИБ масъул ходимлари томонидан  томонидан “Дўстлик” маҳалласида жамоатчилик иштирокида атрофлича муҳокама қилинди.

Дастлаб, жиноят тафсилотлари юзасидан ахборот берилди. Жумладан, Хива шаҳар “Дўстлик” маҳалласида яшовчи, 1956 йилда туғилган шахс, ўзи билан бир хонадонда яшовчи, 1988 йилда туғилган, келинини ўрталарида келиб чиққан низо натижасида дазмол билан бош қисмига уриб, оғирлик даражаси бўйича ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.

Бугунги кунда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги айтиб ўтилди.

Шундан кейин жиноят содир этилган ҳудуд, яъни Хива шаҳри ИИБ масъул ходимлари ҳамда гумонланувчи яшаган Хива шаҳридаги “Дўстлик” маҳалласи фуқаролар йиғини раислари, уларнинг ўринбосарлари ҳам профилактика инспекторларининг олиб борилган тарғибот-ташвиқот ҳамда профилактик чора-тадбирлар, шунингдек маҳаллабай, хонадонбай усулида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлари ҳамда  келгусида бу каби мудхиш жиноятларнинг олдини олиш борасидаги таклифлари тингланди.

Муҳокама якунига кўра ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган масъул шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech