Хива шаҳрида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” акцияси бўлиб ўтди
10 ноябрь куни эрталаб Хива шаҳар ИИБ шахсий таркиби шаҳардаги марказий ҳиёбонга йиғилди. Ходимларнинг барчаси бу гал хизмат кийимида эмас, балки, спорт кийимида тўпландилар. Мақсад аниқ, “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида ўтказилаётган спорт машғулотида иштирок этиш.
Ушбу спорт машғулотида Хива шаҳар Ҳокими Т.Давлетов ва шаҳар ИИБ бошлиғи подполковник Б.Отажановлар бевосита қатнашиб, иштирокчиларга сардорлик қилдилар.
Иштирокчилардаги кўтаринки кайфият ва инсон танасига ҳузур бағишловчи эрталабки об-ҳаво маҳаллий аҳолида ҳам ушбу спорт машғулотида қатнашиш истагини уйғотди шекилли улар ҳам ички ишлар органлари ходимлари билан биргаликда 5000 қадам босиб ўтишди.
Спорт тадбири якунида иштирокчилар эрталабки бадантарбия машқлари билан шуғуллангач, яхши кайфият ила кундалик хизмат фаолиятини бажаришга киришдилар.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати