Хива шаҳрида хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасидаги ишлар тизимли равишда ташкил этилган
Сўнгги йилларда жамиятимизда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, гендер тенгликни таъминлаш ҳамда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ижобий томонга ўзгарганлиги ҳеч кимга сир эмас.
Албатта хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида асосий масъулиятни ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари ўз зиммасига олган.
Хива шаҳар ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори катта лейтенант Маъмура Ражабова ҳам шаҳарда истиқомат қилувчи барча хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасидаги ишларни тизимли равишда ташкил этиб келаётганлиги боис, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг миқдори даврий равишда камайишига эришилди.
Хива шаҳридаги қарийб 25 мингга яқин оилада истиқомат қилиб келаётган 47 минг нафардан ортиқ хотин-қизларнинг ташвишли ва қувончли кунларида бирдек ёнида туришни ўзининг асосий бурчи деб билган катта лейтенант М.Ражабова оилаларда пайдо бўлган ҳар қандай кўринишдаги келишмовчиликни дастлабки жараёндаёқ маҳалла фаоллари, кайвони онахонларни жалб қилган ҳолда бартараф этиб келмоқда.
Шу билан биргаликда катта лейтенант М.Ражабова томонидан жорий йилнинг ўтган даврида тайзиқ ва зўравонликдан жабр кўрган 94 нафар хотин-қизларга “Ҳимоя ордери” берилди.
“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларида ҳам катта лейтенант М.Ражабова фидойилик кўрсатиб келмоқда.
Амалга оширилаётган ушбу ишлар мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш ҳамда аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларнинг асосини ташкил қилади.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати