19 Феврал 2022 йил 1028

Хива тумани ИИБ янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди

Давлатимиз раҳбарининг таклифи ва ташаббуси билан тўрт йил олдин Хива туманида негизида Хива шаҳри ва Хива тумани ташкил этилган эди.

Хива тумани ИИБ фаолият кўрсатиб келган маъмурий бино Хива шаҳри ҳудудида жойлашганлиги сабабли, бу биносидан келгусида Хива шаҳар ИИБ фаолиятида фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб топилди ва Хива тумани ИИБ учун янги маъмурий бино қуришга киришилди.

Жорий йилнинг 19 февраль куни Хива тумани ИИБ маъмурий биносини фойдаланишга топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Хива тумани сектор раҳбарлари, туман ИИБ шахсий таркиби ва соҳанинг бир гуруҳ фахрийлари иштирок этган ушбу тантанали тадбирда Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармуҳамедов сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда тинчлик осойишталикни таъминлаш борасида ички ишлар органлари томонидан ҳамда ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида давлат ва ҳукумат раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Шунингдек тадбирда, Хива тумани Ҳокими Ҳ.Матрасулов, вилоят ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник Р.Раҳимов ҳамда  ички ишлар органлари фахрийси, истеъфодаги полковник А.Тожиевлар сўзга чиқиб, мазкур янги бино фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўзларининг самимий тилакларини билдирдилар.

Хива тумани ИИБ маъмурий биносининг очилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири томонидан ажратилган автобус ҳамда Хива тумани Ҳокимлиги томонидан ажратилган телевизор хизматда фойдаланиш учун бўлим ихтиёрига топширилди.

Ўз навбатида мазкур бинони қуришда фаол қатнашган қурувчиларга Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ташаккурномаси топширилди.  

Рамзий лента кесилгач барча иштирокчилар бўлимда шахсий таркиб, шунингдек мурожаат билан келган фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, миллий архитектура ва замонавий қурилиш технологияси асосида барпо этилган ушбу бино Хива тумани ҳудудида тинчлик-осойишталик ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли кафолати рамзига айланиши билан биргаликда,  маъмурий-бошқарув идоралари билан уйғунлашган ҳолда  туманнинг маъмурий марказини шакллантиришда ҳам муносиб ўрин тутиши шубҳасиз.

 Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech