3 Декабр 2022 йил 505

Хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш фаолиятимизнинг асосий мезони бўлиши лозим

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан таслиқланган режа-топшириққа асосан, Хоразм вилояти ИИБ ҳамда унинг ҳудудий ва соҳавий хизматларида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашга қаратилган манзилли ва мақсадли чора-тадбирлар ўтказилиши белгиланди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, вилоят ИИБ масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Ҳазорасп, Тупроққалъа ва Боғот тумани ички ишлар бўлимларида бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар “ходимбай” тартибида ўрганилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник А.Имяминов томонидан туман ИИБ шахсий таркиби билан ўтказилган умумий йиғилишларда хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш фаолиятимизнинг асосий мезони бўлиши кераклиги айтиб ўтилди.

Ўрганишлар жараёнида масъул ходимлар туман ички ишлар бўлимларида ходимларнинг фаолият олиб бориши учун яратилган шарт-шароитлар ва уларнинг иш юритувидаги ҳужжатлар билан яқиндан танишиб, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашга оид тавсия ва кўрсатма бердилар. Шу билан биргаликда туман ички ишлар бўлими шахсий таркибининг жанговор шайлиги ҳам кўздан кечирилди.

Шунингдек ходимларнинг оилавий аҳволи, қўни-қўшнилари билан ўзаро муносабатлари билан яқиндан ўрганилди. Профилактика инспекторларининг хизмат уйларидан фойдаланиш тартиби ҳам ишчи гуруҳ эътиборидан четда қолмади, профилактика инспекторининг хизмат уйи маҳаллада яшовчи бошқа оилалар учун “Энг файзли хонадон” эталони бўлиши кераклиги алохида таъкидланди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech