4 Октябр 2021 йил 574

Ходимлар ўртасида китобхонлик тарғиботига алоҳида эътибор қаратилган  

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли ўртасида китобхонлик кенг тарғиб этилмоқда. Чунки китоб - барча билим ва муваффақиятларнинг калитидир десак муболаға бўлмайди.

Шундан келиб чиққан ҳолда китобхонлик тарғиботи масаласига Хоразм вилояти ички ишлар органларида ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Бу борадаги ишлар вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходимлари томонидан тизимли равишда олиб борилмоқда.

Майор Ю.Ҳамдамова Хоразм вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида китобхонлик тарғиботи ишларини олиб боришга масъулият билан ёндашади. Хизматга янги қабул қилинган хотин-қизларга ўқиши учун муҳим бўлган адабиётларни тавсия қилади.

У китоб ўқиб ўз билим ва тафаккурини юксалтирган хотин-қизлар, нафақат ички ишлар органлари хизмати учун фойда келтиришини, шу билан биргаликда жамият ва оила равнақи учун ҳам жуда муҳимлигини англаган ҳолда Хоразм вилояти ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган хотин-қизлар ўртасида “Ҳаётингиз давомида ўқиган энг яхши асар”, “Ёшлар ва китобхонлик маданияти”, “Китоб – қалб гавҳари, кўнгил офтоби» каби мавзуларда маънавий-маърифий тадбирлар, шунингдек, халқимизнинг севган шоир ва ёзувчиларнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган кечалар, қизиқарли танловлар, кутубхоналар бўйлаб саёҳатлар, китоблар кўргазмалари ташкил этиб келмоқда.

Вилоят ИИБ хизмат қилаётган хотин-қизлар билан ўтказиладиган турли учрашув суҳбатларнинг айнан бошқарма кутубхонасида ўтказилаётганлиги эса, суҳбатларнинг тарбиявий аҳамиятини янада ошириши шубҳасиз.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech