Ходимларнинг касбий малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинар бўлиб ўтди
Хоразм вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ходимларнинг касбий малакаси ва назарий билимларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 14 октябрь куни Хоразм вилояти ИИБ да ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўтказилган навбатдаги ўқув-семинари ҳам ходимларнинг касбга доир билимларини оширишга қаратилди.
Хусусан ўқув-семинар давомида ходимларга портловчи моддаларнинг турлари ҳамда уларни аниқлаш ва зарарсизлантириш усуллари, шунингдек мамлакатимизда фаолияти тақиқланган террористик ва экстремистик ташкилотлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармасининг малакали ходимлари томонидан тушунтирилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати