18 Январ 2021 йил 459

Хонқалик болалар “ИИБ бошлиғи кубоги” учун ўтказилган спорт мусобақасида фаол иштирок қилдилар

Ёшлар, айниқса болалар ва ўсмирлар ўртасида спортни оммалаштириш мақсадида жойларда ҳудудий ички ишлар органлари томонидан бир қатор манзилли ва мақсадли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун Хонқа туманида болалар ва ўсмирлар ўртасида спортнинг “Ўзбек жанг санъати” бўйича “ИИБ бошлиғи кубоги” учун мусобақа ўтказилди.

Мусобақада тумандаги спорт тўгаракларида “Ўзбек жанг санъати” бўйича  шуғулланаётган болалар ва ўсмирлар фаол иштирок этдилар.

Туманда болалар ва ўсмирлар ўртасида спортни оммалаштириш ҳамда мусобақа иштирокчиларини моддий-маънавий қўллаб қувватлаш мақсадида  туман ИИБ ва Ёшлар иттифоқи туман кенгаши  ҳамкорлигида рағбатлантирувчи совринлар таъсис этилди.

Мусобақада иштирок этган ҳар бир ўғил-қиз ўзининг машғулотларда эгаллаган кўникмаларини тўлиқ намойиш этишга эришди.

Якунда ғолиб ва фаол иштирокчиларга мусобақанинг кубок, диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech