29 Ноябр 2021 йил 545

Хоразм вилояти бўйлаб тарғибот автокарвони кезмоқда

Йўл-транспорт ҳодисалари бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири десак муболаға бўлмайди. Чунки ҳар йили йўл-транспорт ҳодисалари бир неча инсонларнинг ўлимига, кўплаб инсонларнинг ногирон бўлиб қолишига сабаб бўлмоқда. Йўл-транспорт ҳодисалари натижасида кўриладиган моддий зарар эса ҳар қандай оила учун ортиқча ташвиш  ҳисобланади. 

Хоразм вилоятида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирларни янада кучайтиришга қаратилган мақсадли ва манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Ана шундай тадбирлар доирасида Хоразм вилояти бўйлаб тарғибот автокарвони йўлга чиқди.

Йўл-транспорт ҳодисаси туфайли аянчли аҳволга келиб қолган транспорт воситалари ортилган эвакуаторлардан иборат тарғибот  автокарвони вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари бўйлаб олиб ўтилади.

 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech