31 Март 2022 йил 543

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасида навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасида жорий йил 31 март куни  ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди.

Бу галги матбуот анжумани “Жиноятдан ҳоли ҳудуд” ва “Йўл қоидаси – умр фойдаси” мавзуси доирасида режалаштирилганлиги боис, журналист ва блогерларнинг саволларига Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти томонидан батафсил жавоб берилди.

Шунингдек матбуот анжумани доирасида Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати бошлиғи томонидан иштирокчилар эътиборига вилоятимизда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида  ахборот берилди.

Ижтимоий тармоқ блогерлари матбуот анжумани давомида муҳокама қилинган холатлардан келиб чиқиб эндиликда фақатгина соҳадаги салбий холатларни ёритиш билан чекланиб қолмасдан, кенг жамоатчилик ўртасида йўл ҳаракати қоидаларини ҳамда вилоятимизни жиноят ва ҳуқуқбузарликдан ҳоли ҳудудга айлантириш борасидаги профилактик чора-тадбирларни тарғиб этиш борасида ҳам фаол қатнашишларини таъкидлаб ўтдилар.  

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech