Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасида навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди
Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасида жорий йил 4 июнь куни ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди.
Бу галги матбуот анжумани “Хоразм вилояти ички ишлар органлари томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар” ва “Йўл ҳаракати хавфсизлигини намунали тарзда ташкил этишнинг устувор йўналишлари бўйича ташкилий чора-тадбирлар” мавзуси доирасида режалаштирилганлиги боис, журналист ва блогерларнинг саволларига Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси, Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиқлари томонидан батафсил жавоб берилди.
Шунингдек матбуот анжумани доирасида Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Ж.Қ.Садуллаев иштирокчилар эътиборига вилоятимизда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида “маҳаллабай” тартибда амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида, Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи полковник С.Қ.Раҳимов кўча ва жамоат жойларида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил тушунтириб ўтган бўлса, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи подполковник Б.Э.Машарипов вилоят ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот берди.
Ўз навбатида барча блогер ва журналистлар вилоятимизда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини аҳоли эътиборига етказиш борасида ҳамкорликка таклиф қилинди.
Ижтимоий тармоқ блогерлари матбуот анжумани давомида муҳокама қилинган холатлардан келиб чиқиб эндиликда кенг жамоатчилик ўртасида йўл ҳаракати қоидаларини ҳамда вилоятимизни жиноят ва ҳуқуқбузарликдан ҳоли ҳудудга айлантириш борасидаги профилактик чора-тадбирларни тарғиб этиш борасида ҳам фаол қатнашишларини таъкидлаб ўтдилар.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати