Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасида ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди.
Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасида жорий йил 26 январь куни ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди.
Бу галги матбуот анжумани Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сонли Қарорига оид бўлганлиги боис, журналист ва блогерларнинг саволларига Хоразм вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимлари томонидан батафсил жавоб берилди.
Вилоят ИИБ бошлиғининг матбуот котиби подполковник З.Исмоилов анжуман иштирокчиларига спикерлар ва анжуман мавзуси юзасидан ахборот бергач, дастлабки сўз навбати вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник А.Имяминовга берилди.
Нотиқ ўз сўзида мазкур тарихий қарор нафақат ички ишлар органлари фаолиятида, балки давлат ва жамият тараққиётида муҳим ўрин тутишини таъкидлаб, қарорнинг асосий мақсади ички ишлар органларини аҳолининг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш, уларнинг фуқаролар, жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ишлашини таъминлаш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари ва бутун юртимизда қонун устуворлиги, тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш эканлигини айтиб ўтди.
ОАВ вакиллари, блогер ва журналистлар ўзларининг мазкур қарор юзасидан қизиқтирган саволларига масъул ходимлар томонидан атрофлича жавоб олдилар.
Шундан кейин блогер ва журналистлар мазкур қарорни кенг жамоатчилик эътиборига етказиш борасида ҳамкорликка таклиф қилинди.
Ижтимоий тармоқ блогерлари матбуот анжумани давомида муҳокама қилинган холатлардан келиб чиқиб, қаор мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этишда фаол қатнашишларини таъкидлаб ўтдилар.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати