12 Сентябр 2021 йил 735

Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимларининг жанговар ва жисмоний тайёргарлиги ўрганилмоқда 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли фармойиши талабларига мувофиқ, Хоразм вилояти ИИБ таркибидаги ҳудудий ва соҳавий органларнинг жанговар шайлиги ҳамда ходимларнинг хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарлик даражасини ўрганиш, шунингдек методик ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, вазирликнинг ишчи гуруҳи жорий йилнинг 12 сентябрь куни ўз фаолиятини бошлади.

Дастлабки куни, Хоразм вилояти ИИБнинг барча бошқарма ва шаҳар-туман ИИБлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда ташкилий бўлим бошлиқлари иштирокида жанговар шайлик, махсус-тактик ва саф тайёргарлиги, махсус воситалар ва ўқ отар қуроллардан фойдаланиш кўникмаларини ошириш бўйича 8 соатга мўлжалланган машғулотлар ўтказилиб, якунида ушбу йўналишлар бўйича синовлар қабул қилинди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан ҳудудий бўлинмаларнинг жанговар шайлиги ҳамда ходимларининг хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарлик даражасини ўрганиш ишлари давом этади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech