Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимларининг жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ўрганиш давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли фармойиши талабларига мувофиқ, Хоразм вилояти ИИБ таркибидаги ҳудудий ва соҳавий органларнинг жанговар шайлиги ҳамда ходимларнинг хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарлик даражасини ўрганиш, шунингдек методик ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, вазирликнинг ишчи гуруҳи жорий йилнинг 12 сентябрь куни ўз фаолиятини бошлаганлиги тўғрисида хабар берган эдик.
Ишчи гуруҳ фаолиятининг иккинчи кунида вилоятнинг Хива шаҳри ва Хива, Қўшкўпир ҳамда Шовот туманлари ИИБ ларининг жанговар шайлиги ҳамда шахсий таркибининг жанговар шайлик, махсус-тактик ва саф тайёргарлиги, махсус воситалар ва ўқ отар қуроллардан фойдаланиш кўникмаларини ошириш бўйича 8 соатга мўлжалланган машғулотлар ўтказилиб, якунида ушбу йўналишлар бўйича синовлар қабул қилинди.
Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати