1 Феврал 2022 йил 667

Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимларининг маънавий-маърифий билимлари синовдан ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг 2021 йил 21 октябрь кунидаги “Ички ишлар органларида маънавият ва маърифат дарсларини ташкил этиш тўғрисида”ги 400-сонли буйруғига асосан, ички ишлар органлари ходимлари билан йиллик ўқув режаси асосида “Маънавият ва маърифат дарси” ўтказилиб, йил якунида уларнинг дарсларни ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш мақсадида синов-имтиҳонлари қабул қилиниши белгиланган. 

Шундан келиб чиққан ҳолда, Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси таркибий тузилмалари ва соҳавий хизматларида хизмат олиб бораётган барча ходимлардан 2021 йил мобайнида ўтказилган маънавият ва маърифат дарсларининг мавзулари ўзлаштириш даражаси ва мавзуларни конспект қилинганликлари ўрганилди.

Синов имтиҳонлари вилоят ички ишлар бошқармаси маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходимлари томонидан адолатли ва баҳолаш мезонларига асосан олиб борилди.

Унда ходимларнинг маънавият ва маърифат дарсларида фаол қатнашганликлари эътиборга олиниб, ходимларнинг маънавий-маърифий, сиёсий-ҳуқуқий ва тарихий билимлари саволлар орқали мустаҳкамлашга эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, ходимларнинг синовлардан муваффаққиятли ўтишида ички ишлар вазирлиги томонидан тавсия этилган ўзбек ва жахон адабиёти дурдоналаридан иборат 39 та китобни мутолаа қилинганлиги ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech