11 Феврал 2023 йил 530

Хоразм вилояти ички ишлар органларида “Тўмарис жасорати ва издошлари ойлиги” ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтиришбўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги          ПҚ-10-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган хотин-қизларни ҳар қандай шароитда давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган, миллий қадрятларга содиқ баркамол шахс сифатида тарбиялаш ишларини янада кучайтириш мақсадида Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг фармойишига асосан вилоят Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида жорий йилнинг 1 февраль кунидан 1 март кунига қадар бўлган бир ойлик муддатда “Тўмарис жасорати ва издошлари ойлиги”деб эълон қилинди.

Шундан келиб чиққан ҳолда айни кунларда Хоразм вилояти ички ишлар органлари тизимида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!” шиори остида “Тўмарис жасорати ва издошлари ойлиги” ўтказилмоқда.

Хусусан тасдиқланган дастурга асосан вилоят ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди.

Спортнинг шашка-шахмат, бандминтон, 100 ва 1000 метрга югуриш турлари бўйича ўтказилган мазкур мусобақада барча хотин-қизлар фаол иштирк этдилар.

Ўьтказилаётган бу каби мусобақалар ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизларнинг жанговар ва ўз ихтисослигига оид бошқа вазифаларни бажаришда зарур бўладиган жисмоний сифатларини талаб даражасида сақлаш ва ривожлантириш имконини бериши шубҳасиз.

Мусобақа ғолибларини “Тўмарис жасорати ва издошлари ойлиги” якуни бўйича тақдирланиши белгиланган.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech