7 Январ 2021 йил 722

Хоразм вилояти ички ишлар органларининг тарихи ва бугунги фаолиятига бағишлаб китоб ёзилади

Тарих, хотира уйғонса гўзалдир.

Ўтган ҳар бир кунимиз тарихга айланади. Уни эса шунчаки унутиб юбориш мумкин эмас.

Хоразм вилояти ички ишлар органлари фаолияти ҳам қарийб 100 йиллик тарихга эга. Бир аср давомида вилоятда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятларни фош этиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида анча ишлар  амал оширилган бўлиб, бу йўлда эса кўплаб инсонлар ўзларининг бор куч ва билимларини, керак бўлса жонини фидо қилганлар.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ташаббуси билан вилоят ички ишлар органларининг шонли ўтмиши ва бугунги фаолияти тўғрисида китоб яратишга киришилди.

Бу юзасидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан бугунги кунда тарихий ҳужжатларни тўплаш, ўрганиш ва таҳлил этиш жараёни давом этмоқда.

6 январь куни ишчи гуруҳ аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Хоразм вилояти ички ишлар органлари фаолиятига бағишланган мазкур китобни Давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида китобхонлар эътиборига ҳавола қилиш режалаштирилган.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech