15 Март 2022 йил 483

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида Ҳазорасп туманида сайёр қабул ўтказди

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг муаммоларини яқиндан ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатишда жойларда сектор раҳбарлари томонидан ўтказиб келинаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.

Бу борада Хоразм вилояти бўйича 3-сектор раҳбари,  вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан аҳолининг мурожаатларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул 2022 йилнинг 15 март куни Ҳазорасп туманида ўтказилди.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан масъул ходимлар иштирокида ўтказилган мазкур сайёр қабулда мурожаат этган фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, қонуний ҳал этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Мурожаатлар асосан ички ишлар органлари фаолияти ва ижтимоий соҳа билан боғлиқ масалалардан иборат бўлди.

Вилоят ИИБ бошлиғи сайёр қабул давомида шунингдек ёшларнинг муаммоларини ўрганиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олди.

Батафсил ўрганиш учун қўшимча вақт талаб қилинган мурожаатлар алоҳида назоратга олинди.

      Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech