30 Март 2021 йил 600

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Ҳазорасп туманида сайёр қабул ўтказди

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан аҳолининг мурожаатларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида 2021 йилнинг 30 март куни Ҳазорасп туманининг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган “Бўстон” маҳалласида жойлашган “Маданият саройи” биносида (карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда) сайёр қабул ўтказилди.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Д.Назармухамедов ва  Ҳазорасп тумани Ҳокимининг ўринбосари М.Эшчанов томонидан сайёр қабулда мурожаат этган фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, қонуний ҳал этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Мурожаатлар асосан ички ишлар органлари фаолияти, ижтимоий соҳа билан боғлиқ ҳамда доимий ишга жойлашиш масалалардан иборат бўлди.

Шунингдек сайёр қабул доирасида туманда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.  

 Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech