15 Декабр 2020 йил 804

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Қўшкўпир туманида сайёр қабул ўтказди

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан аҳолининг мурожаатларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида 2020 йилнинг 15 декабрь куни Қўшкўпир туманининг “Оқдарбанд” маҳалласида (карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда) сайёр қабул ўтказилди.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Д.Назармухамедов ва Қўшкўпир тумани Ҳокими Ж.Раҳимовлар иштирокида сайёр қабулда мурожаат этган фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, қонуний ҳал этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Мурожаатлар асосан ички хўжалик йўлларини таъмирлаш, ичимлик суви ва электр энергия билан узлуксиз таъминлаш, ишга жойлашиш, имтиёзли тиббий хизматдан фойдаланиш, шунингдек ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалардан иборат бўлди.

Сайёр қабул доирасида маҳаллий ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда эса уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилиши белгилаб олинди.

Шунингдек сайёр қабул жараёнида ижтимоий ҳимояга мужтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, бир нафар ногиронлиги бўлган фуқарога ногиронлик аравачаси топширилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech