Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Урганч туманида сайёр қабул ўтказди
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан аҳолининг мурожаатларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида 2021 йилнинг 2 март куни Урганч туманининг “Мунис Хоразмий” маҳалласида (карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда) сайёр қабул ўтказилди.
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Д.Назармухамедов ва Урганч тумани Ҳокими Ф.Шарипов иштирокида сайёр қабулда мурожаат этган фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, қонуний ҳал этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Мурожаатлар асосан ички ишлар органлари фаолияти ва ижтимоий соҳа билан боғлиқ масалалардан иборат бўлди.
Сайёр қабул доирасида маҳаллий ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда эса уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилиши белгилаб олинди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати