23 Август 2022 йил 352

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида Қўшкўпир туманида сайёр қабул ўтказди

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг муаммоларини яқиндан ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатишда жойларда давлат бошқаруви органларининг масъул ходимлари томонидан ўтказиб келинаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.

Бу борада Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан аҳолининг мурожаатларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида  доимий равишда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай сайёр қабуллардан навбатдагиси Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Тоҳир Қазақов томонидан 2022 йилнинг 23 август куни Қўшкўпир туманининг “Чаманзор” маҳалласида ўтказилди.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Т.Қазақов томонидан Қўшкўпир тумани Ҳокими Жўрабек Раҳимов иштирокида мазкур сайёр қабулда мурожаат этган фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, қонуний ҳал этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Мурожаатлар асосан ички ишлар органлари фаолияти ва ижтимоий соҳа билан боғлиқ масалалардан иборат бўлди. Мурожаатларнинг аксариятига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, қўшимча ўрганишларни талаб қиладиганлари эса назоратга олинди.

      Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech