1 Декабр 2020 йил 819

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Урганч туманида ўтказилди

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан аҳолининг мурожаатларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида 2020 йилнинг 1 декабрь куни Урганч тумани “Ҳажибойлар” маҳалласида (карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда) сайёр қабул ўтказилди.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Д.Назармухамедов ва Урганч тумани Ҳокими  Ф.Шариповлар иштирокида сайёр қабулда мурожаат этган фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, қонуний ҳал этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Мурожаатлар асосан ички хўжалик йўлларини таъмирлаш, ичимлик суви ва электр энергия билан узлуксиз таъминлаш, ишга жойлашиш, имтиёзли тиббий хизматдан фойдаланиш, шунингдек ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалардан иборат бўлди.

Сайёр қабул доирасида маҳаллий ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда эса уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилиши белгилаб олинди.

  Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech