23 Январ 2023 йил 323

Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Хоразм вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасида 2022 йил якунлари бўйича вилоятда ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга ошириш, жиноятларнинг барвақт олдини олиш, жамоат тартиби сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида айнан Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг фаолият натижаларини таҳлил этиш  бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Ҳисобот йиғилишида Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи полковник Ж.Қ.Садуллаев раислик қилди.

Йиғилишда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник К.Адамбаев 2022 йилда бошқарма ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Шундан кейин хизмат фаолиятини ташкил этишда сусткашликка йўл қўйган ходимларнинг ҳисоботлари тингланди. Йил якунига кўра салбий кўрсаткичларни қайд этган ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиши белгиланди.

Йиғилиш асосан танқидий ва таҳлилий руҳда бўлиб ўтган бўлсада, 2022 йил давомида хизмат вазифаларини бажаришга виждонан ёндашиб, ҳамкасбларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган ходимларнинг ижобий ютуқлари ҳам эътироф этиб ўтилди.

Йиғилишда полковник Ж.Қ.Садуллаев сўзга чиқиб, бугунги кунда асосий вазифамиз жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш эканлигини, шунингдек ички ишлар органларини аҳолига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатадиган, ҳар бир ходими томонидан «Халқ манфаатларига хизмат қилиш»ни ўз хизмат бурчи деб биладиган ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага айлантириш лозимлигини, бунинг учун эса аввало уларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражаси, маънавий-ахлоқий савиясини юқори даражага олиб чиқиш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш якунида 2023 йилда вилоятда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш учун амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида қарор қабул қилинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech