28 Феврал 2021 йил 591

Хоразм вилояти ИИБ шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари иштирокида навбатдаги спорт мусобақаси бўлиб ўтди

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг 2021 йил 8 январда эълон қилинган “Вилоят ички ишлар органлари шахсий таркиб ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш тўғрисида”ги буйруғи асосида ҳар хафтанинг шанба кунлари кунлари бошқармага қарашли “Спорт маркази”да соҳавий ва ҳудудий тузилмаларнинг шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари ҳамда фарзандларини жалб этган ҳолда турли спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

Мазкур спорт мусобақасида дастлаб вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари иштирок этган бўлсалар, бу галги  мусобақада вилоят ИИБ Молия ва моддий техника таъминоти бошқармаси ҳамда Ташкилий бошқарма шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари фаол иштирок этдилар.

Мусобақа ҳар доимгидек иштирокчиларнинг ёши ва жисмоний имкониятларидан келиб чиққан ҳолда спортнинг саккиз тури бўйича бўлиб ўтди.

Мусоқабада фаол иштирок этган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига  эсдалик совғалари топширилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech