13 Феврал 2021 йил 652

Хоразм вилояти ИИБ шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари иштирокида спорт мусобақаси бўлиб ўтди

Хоразм вилоятида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш, аҳолининг жисмоний фаоллигини оширишга қаратилган мақсадли ва манзилли чора-тадбирлар уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг 2021 йил 8 январда эълон қилинган “Вилоят ички ишлар органлари шахсий таркиб ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш тўғрисида”ги буйруғи ҳам юқоридаги ишларни янада самарали ташкил этишга қаратилган.

Юқоридаги буйруқ асосида Хоразм вилояти ИИБ ва унинг қуйи тузилмаларида масъул ходимларга “Спорт тарғиботчиси” вазифаси юклатилди.

Шунингдек, ҳар хафтанинг шанба кунлари бошқармага қарашли “Спорт маркази”да соҳавий ва ҳудудий тузилмаларнинг шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари ҳамда фарзандларини жалб этган ҳолда турли спорт мусобақаларини ўтказиш белгиланди.

2021 йил 13 февраль куни бўлиб ўтган илк спорт мусобақасида вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари иштирок этдилар.

Мусобақа иштирокчиларнинг ёши ва жисмоний имкониятларидан келиб чиққан ҳолда спортнинг саккиз тури бўйича бўлиб ўтди.

Мусоқабада ходимлар ва уларнинг оила аъзолари фаол иштирок этишди ва якунда ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech