10 Октябр 2020 йил 596

Хоразм вилояти ИИБ терма жамоаси мусобақада яққол пешқадам бўлди

Хоразм вилояти “Динамо” жисмоний тарбия спорт жамияти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида режа асосида турли спорт мусобақаларини ўтказиб келади.

Спортнинг “Қўл жанги” тури ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хизмат фаолиятида асосий ўринни эгаллашидан келиб чиққан ҳолда, навбатдаги мусобақа спортнинг айнан шу тури бўйича бўлиб ўтди.

2020 йилнинг 8-9 октябрь кунлари Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида бўлиб ўтган мусобақада Хоразм вилояти ИИБ, ДХХ вилоят бошқармаси, вилоят Божхона бошқармаси ва Миллий Гвардия харбий қисми ва Миллий Гвардия ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси хизматчиларидан иборат жами бешта терма жамоа вакиллари ўзаро куч синашдилар.

Хоразм вилояти ИИБ терма жамоси таркибида гиламга чиққан Бекзод Отажанов, Радик Юсупов, Темур Отажанов, Абдурахим Баходиров, Темур Юсупов, Қувондик Юсупов, Лочин Янгибоев, Илхомбек Қуромбаевлар  саккиз вазн тоифасида бўлиб ўтган мусобақада 5 та биринчи ўринни, 2 та иккинчи ўринни ва 1 та учинчи ўринни эгаллаб, умумжамоа ҳисобида вилоят Ички ишлар бошқармаси терма жамоаси мусобақанинг мутлоқ ғолиби бўлишига ўзларининг самарали ҳиссаларини қўшдилар.

Мусобақа якунига кўра Миллий гвардия ҳарбий қисми ва Миллий Гвардия ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси терма жамоалари умумжамоа ҳисобида иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech