30 Март 2021 йил
693
Хоразм вилояти ИИБ Тиббиёт бўлимида семинар-тренинг бўлиб ўтди
Бугунги кунда аҳолини коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқарилган вакциналарнинг дастлабки партияси мамлакатимизнинг барча ҳудудларига етказиб берилди.
Аҳолини вакцина билан эмлаш жараёнида Хоразм вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими шифокор ва ҳамширалари ҳам фаол иштирок этишлари назарда тутилган.
Шу муносабат билан Хоразм вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими шифокорлари ва ҳамширалари иштирокида вакциналардан фойдаланиш тартиби бўйича семинар-тренинг ўтказилди.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Санитария эпидемиология осойишталик марказининг малакали мутахассислари томонидан ўтказилган семинар-тренингда иштирокчилар вакцина ва унинг қўлланилишига оид барча саволларга батафсил жавоб олдилар.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати