28 Январ 2021 йил 727

Хоразм вилояти ИИБ Тиббиёт бўлимида семинар-йиғилиш бўлиб ўтди

2021 йил 28 январь куни Хоразм вилояти ИИБ Тиббиёт бўлимида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тиббиёт бошқармасининг бир гуруҳ малакали ходимлари иштирокида семинар-йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур семинар-йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги “Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ нинг 2020 йил 14 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар Дастури” ва 2020 йил 24 декабрдаги “Ички ишлар органларида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  буйруғи талабларининг ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди. Шунингдек ИИВ Тиббиёт бошқармасининг малакали ходимлари томонидан соғлом турмиш тарзига риоя қилиш, тўғри овқатланишнинг инсон саломатлигини асрашдаги аҳамияти ҳақидаги батафсил тушунтиришлар берилди.

Савол-жавоб тарзида ўтган семинар-йиғилишда соҳа мутахассислари кун тартибидаги масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech