16 Январ 2021 йил 649

Хоразм вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси томонидан 2020 йилда амалга оширилган чора-тадбирлар таҳлили

Хоразм вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан 2020 йил давомида хизмат кўрсатиш ҳудудидаги “Урганч халқаро аэропорти” МЧЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Қўнғирот минтақавий темир йўл узелининг Хоразм ҳудудига қарашли 30 та корхона ташкилотлари, ҳамда 196 км масофадан иборат бўлган темир йўллар атрофидаги 45 та таълим муассасалари, 98 та маҳаллаларга хизмат кўрсатилди.

Шунингдек вокзаллар хамда темир йўл бекатлари орқали ўтувчи барча юк  ва йўловчи ташиш поездларидаги товар моддий бойликларнинг дахлсизлигини ва уларнинг талон-торож қилинишини олдини олиш  борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилди.

Темир йўл корхоналарида ишчи-хизматчилар томонидан қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида сохавий хизмат ходимларидан иборат бўлган ишчи гуруҳ  томонидан темир йўл корхоналарида олиб борилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида 23 та  тақдимномалар киритилди.

Бундан ташқари содир этилиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўйича темир йўлнинг аҳоли зич жойлашган худудларида ҳар хафтанинг чоршанба кунлари “Темир йўлларда хавфсиз кун”, пайшанба кунлари “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида профилактик тадбирлар ўтказилди.

Тадбирлар жараёнида темир йўл кесишмаларида поездлар билан транспорт воситаларининг тўқнашувларини олдини олиш мақсадида Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ билан ҳамкорликда тайёрланган видеороликлардан  махаллалар ва корхона ташкилотларда ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирларида кенг фойдаланилди.

Темир йўл атрофида жойлашган 1220 та хонадонларда “маҳаллабай” ва “хонадонбай” тартибида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Бу юзасидан оммавий ахборот воситаларида 43 маротаба чиқишлар қилинди.

Пиёдалар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида темир йўлларда мунтазам равишда рейдлар ўтказиб келинмоқда. Ушбу рейдлар давомида темир йўл изларини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка оид баённомалар расмийлаштирилди, бу эса ўз навбатида темир йўл билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишни таъминлади.

Хоразм вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси фаолиятини 2021 йилда янада самарали ташкил юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгилаб олинди.  

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech