10 Сентябр 2020 йил 1505

Хоразм вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси томонидан яна бир жиноят фош этилди

Хоразм вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси шахсий таркиби томонидан айни кунларда “Қорадори-2020” тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичи доирасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, бошқарма ходимлари томонидан олинган маълумотларга асосан, Урганч туманида яшовчи, илгари гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан боғлиқ жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш жазони ўтаб чиққан, 1975 йилда туғилган, Ш.М.нинг уйи 2020 йил 9 сентябрь куни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, у ўз уйининг томорқасида 9 туп “каннабис” ўсимлигини экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланди. Кимёвий экспертизадан ўтказилганида, таркибида гиёвандлик воситалари бўлган ушбу 9 туп “каннабис”нинг оғирлиги бир килограммдан ортиқ эканлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech