13 Январ 2022 йил 536

Хоразм вилояти ИИБ ходимлари ўртасида спортнинг “Жанговар самбо” тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Хоразм вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимларни жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш, спорт турларини оммалаштириш ҳамда жисмонан бақувват ва соғлом ходимларни шакллантириш мақсадида, шунингдек 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 11-13 январь кунлари вилоят ИИБ Спорт марказида вилоят ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг “Жанговар самбо” тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Хоразм вилояти ИИБ ва унинг таркибий ҳамда ҳудудий тузилмаларида хизмат қилиб келаётган спортсевар ходимлардан ташкил топган 16 та жамоа аъзолари гиламда 8 вазн тоифасида ўзаро куч синашдилар. Ички ишлар органлари ходимлари иштирокидаги мазкур мусобақа қизиқарли ва ҳаёжонли лаҳзаларга бой бўлди. Якунда эса омад ҳар доимгидек кучлиларга кулиб боқди десак муболаға бўлмайди. Ғолиблар яккалик баҳслари ва умумжамоа ҳисобида аниқланди.

Қуйидагилар ғолиблик шохсупасидан жой олдилар:

58 кг вазн тоифасида:

3-ўрин       Шовот тумани ИИБ ходими Шохрух Абдурахманов

2-ўрин       Қўшкўпир тумани ИИБ ходими Шодлик Сапаев

1-ўрин       Хива шахар ИИБ ходими Қадамбой Қадамов

64 кг вазн тоифасида:

3-ўрин       11- Тергов ҳибсхонаси ходими Отабек Сапаев

2-ўрин       Хива тумани ИИБ ходими Азамат Жаббаров

1-ўрин       Урганч тумани ИИБ ходими Захриддин Сапаров

71 кг вазн тоифасида:

3-ўрин       Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходими Мансур Жумамуратов

2-ўрин       Вилоят ИИБ ходими Сардорбек Бердиев

1-ўрин       Вилоят ИИБ ходими Достон Жуманазаров

79 кг вазн тоифасида:

3-ўрин       Урганч тумани ИИБ ходими Бунёд Абдурахманов

2-ўрин       Янгибозор туман ИИБ ходими Ғайратжон Рўзибаев

1-ўрин       Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходими Равшан Рустамов

88 кг вазн тоифасида:

3-ўрин       Янгибозор туман ИИБ ходими Жайхунбек Маткаримов

2-ўрин       Қўшкўпир тумани ИИБ ходими Темур Бобожонов

1-ўрин       Шовот тумани ИИБ ходими Қувондик Худайберганов

98 кг вазн тоифасида:

3-ўрин       11-сон Тергов хибисхонаси ходими Илхом Матяқубов

2-ўрин       Урганч тумани ИИБ ходими Холбек Норметов  

1-ўрин       Боғот тумани ИИБ ходими Зокир Бакиев

+98 кг вазн тоифасинда:

3-ўрин       Хонқа тумани ИИБ ходими Тўлқин Хасанов

2-ўрин       Янгибозор туман ИИБ ходими Қудрат Базарбаев

1-ўрин       Вилоят ИИБ ходими Мўминжон Худайберганов

Яккалик баҳслари натижаларидан келиб чиққан ҳолда умумжамоа ҳисобида 3-ўринни Урганч шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, 2-ўринни Шовот тумани ИИБ ва 1-ўринни Урганч тумани ИИБ терма жамоалари эгалладилар.

Ғолиблар мусобақанинг диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech