1 Феврал 2021 йил 737

Хоразм вилояти ИИБ ходимлари учун сайёр ўқув курси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлигининг кўрсатмаси асосида ички ишлар органларида хотин-қизлар масалалари бўйича (катта)  инспекторларнинг хизмат фаолиятига оид билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида сайёр ўқув йиғини ташкил этилди. 

ИИВ Малака ошириш институтининг Хоразм филиалида жорий йилнинг 1 февраль кунидан 5 февраль кунига қадар давом этадиган мазкур сайёр ўқув йиғинида машғулотлар тажрибали профессор-ўқитувчилар ҳамда хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларининг вакиллари томонидан олиб борилиши режалаштирилган.

Ташкил этилган сайёр ўқув йиғини учун тасдиқланган кун тартиби ва дарс жадвалига асосан, ҳозирги кунда  Хоразм вилояти ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) инспекторларидан 12 нафари билим ва касбий маҳоратларини мустаҳкамлаш мақсадида хизматдан ажратилган ҳолда қисқа муддатли ўқув курсларида иштирок этмоқдалар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech