30 Апрел 2022 йил 430

Хоразм вилояти ИИБ ходимлари умумхалқ хайрия ҳашарида фаол қатнашди

Бугун, яъни 30 апрель куни мамлакатимиз бўйлаб "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтди. Унда барча  юртдошларимиз қатори Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимлари ҳам фаол иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги тегишли фармойиши асосида ташкил этилган мазкур умумхалқ хайрия ҳашари қутлуғ байрамлар арафасида яхши ниятлар билан ўтказилди. Президентимиз ташаббуси билан бошланган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси бу йилги ҳашарга ўзгача руҳ бағишлади, десак муболаға бўлмайди. Мевали ва манзарали дарахтлар кўчатини, турфа гуллар ниҳолларини ўтқазиш, чор-атрофни янада тартибли, тоза, озода ҳолга келтириш ишлари амалга оширилди.

Умумхалқ хайрия ҳашари доирасида вилоятдаги барча ички ишлар органларининг маъмурий бинолари ва уларга туташ ҳудудлар атрофини тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.  

Қутлуғ Рамазон айёми арафасида бўлиб ўтган умумхалқ хайрия ҳашари халқимиз меҳр-оқибати,  бирдамлиги, аҳиллигини яна бир бор намоён қилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech