27 Ноябр 2021 йил 620

Хоразм вилояти ИИБ “Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши” тузилди

Хоразм вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ташаббуси билан 27 ноябрь вилоят ИИБ тизимида хизмат қилаётган хотин-қизлар иштирокида хизмат интизоми ва қонунчилик юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда дастлаб вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари майор Л.Якубов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ нинг 2021 йил 24 сентябрь куни  “Ички ишлар органларида хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида” ги 348-сон ҳамда 2021 йил 21 октябрь куни “ Ички ишлар органлари маънавий-маърифий ишлар хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 400-сон буйруқлари қабул қилинганлигини иштирокчилар эътиборига етказди.

Шундан кейин Хоразм вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бош инспектори майор Ю.Ҳамдамова сўзга чиқиб, ИИВ нинг юқоридаги буйруқлари асосида амалга оширилиши лозим бўлган, жумладан ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган хотин-қизлар билан ишлашни тизимли равишда йўлга қўйиш тартиби тўғрисида батафсил тушунтирди.

Хусусан, эндиликда вилоят ИИБ хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши тузилиши белгиланганлиги сабабли, кенгаш таркиби ушбу умумий йиғилишда иштирокчилар томонидан очиқ овоз бериш йўли билан сайландилар.

Йиғилиш якунида, Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Д.Боғибекова сўзга чиқиб, бугунги кунда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида сўз юритиб, бу борадаги ишларни амалга ошириш жараёнида тизимда хизмат қилаётган барча хотин-қизлар фаол иштирок этишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Умумий йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech